platina.uz

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олинди

Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.
Жамият
14 апрель 2023 йил
Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олинди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов президент топшириғига асосан лавозимидан озод этилди.

Platina.uz манбасига кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан бирга барча вилоят раҳбарлари президент топшириғига биноан чақиртирилган, вилоят ҳокими гувоҳномаси олинган.

Андижон вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.

Маълумот учун, Дилшод Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган бўлиб, 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тугатган.

У Ислом Каримов давридан бери ишдан олинмаётган ҳокимлардан бири эди. 2013 йилда вилоят ҳокими этиб тайинланганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов 2020 йил 13 январ куни бўлиб ўтган барча сиёсий партиялардан Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашига сайланган депутатларнинг биринчи сессиясида Андижон вилояти ҳокими этиб қайтадан сайланган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+