platina.uz
Жаҳон

Энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номи маълум бўлди

Forbes нашри энг кўп миллиадерлар яшаётган шаҳарлар рейтингини эълон қилди.
Энг кўп миллиардер яшайдиган шаҳар номи маълум бўлди

Унга кўра, энг бой миллиардерлар сони бўйича биринчи ўринни Нью-Йорк (101 миллиардер, умумий бойлиги 616,8 миллиард доллар) эгаллади. Иккинчи ўриндан Гонконг (70 миллиардер, умумий бойлиги 286,8 миллиард доллар), учинчи ўриндан Пекин (68 миллиардер) жой эгаллади.

4-ўриндан Шанхай ўрин олди. У ерда 65 миллиардер бор, уларнинг умумий бойлиги 181,9 миллиард долларга етади. 63 миллиардер билан Лондон кучли бешликни якунлаб берган. Лондонда истиқомат қиладиган миллиардерларнинг умумий бойлиги 294,9 миллиард долларга тенг.

Украина уруши ва Ғарб санкцияларига қарамай, Россия пойтахти Москва миллиардерлар сони бўйича еттинчи ўриндан олтинчи ўринга кўтарилди.

Маълум қилинишича, москвалик миллиардерларнинг умумий бойлигини 307 миллиард долларга баҳолаган. Бу эса 2022 йилга нисбатан 92 миллиард долларга кўпдир.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid