Ўзбекистон олтин захираси февралда 8,1 тоннага ошди
2023 йилнинг февраль ойида Хитой ва Туркия марказий банклари олтин харид қилиш бўйича етакчи бўлган.
Сиёсат
5 апрель 2023 йил
Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгаши хабар берди.
Манбага кўра, 2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 52 тонна олтин сотиб олган. Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 24,9 тонна ва 22,5 тонна.
Февраль ойида энг кўп олтин сотган мамлакат Қозоғистон бўлди — 13,1 тонна.
Маълумот учун, Ўзбекистон эса 8,1 тонна олтин сотиб олган. Шунингдек, Сингапур (7 тонна) ва Ҳиндистон (3 тонна) марказий банклари ҳам қимматбаҳо металл харидини амалга оширган.