Нодирбек Абдусатторов халқаро турнир ярим финалига йўлланма олди

Бугун у ярим финал баҳсида россиялик шахматчига қарши дона суради.
Спорт
5 апрель 2023 йил
Нодирбек Абдусатторов халқаро турнир ярим финалига йўлланма олди

Шахмат бўйича “Chessable Masters” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда.

Ушбу мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ярим финалга йўлланма олди.

Плей-офф тизимида ўтаётган турнирнинг 1/4 финалида Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Ярим финал баҳси бугун россиялик Денис Лазавикка қарши баҳс олиб боради. Ғолиб шахматчи турнирнинг финал босқичига йўлланма олади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+