platina.uz
Жамият

6 апрел куни Сенатда муҳим қонунлар ва бир қатор масалалар муҳокама қилинади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг 6 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
6 апрел куни Сенатда муҳим қонунлар ва бир қатор масалалар муҳокама қилинади

Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Мазкур ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Хусусан “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Нур-Султон, 2021 йил 6 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Тошкент, 2022 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid