Сенат Конституция лойиҳасини маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Конституциявий қонун лойиҳаси маъқулланди.
Сенаторларнинг 80 нафари қонунни маъқуллашга овоз берди, 1 нафари бетараф қолди, 2 нафар сенатор овоз беришда иштирок этмади.
Эслатиб ўтамиз, Олий мажлиснинг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан уч кун ичида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини маълум қилганди.