platina.uz

Бош прокуратура: "Хоразмдаги жиноят иши бўйича Олий судга протест келтирилган"

Хоразмда болалар уйининг тарбияланувчи қизларини зўрлаб келганларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича Бош прокуратура Олий судга протест киритилганини маълум қилди.
Жамият
2 апрель 2023 йил
Бош прокуратура: "Хоразмдаги жиноят иши бўйича Олий судга протест келтирилган"

Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.

29 март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган.

Аввалроқ мазкур ҳолат бўйича Адлия қилмишни қоралаган, Олий СУД протест учун шикояти киритилмаганни маълум қилган, ФВВ эса аллақачон тизим ходими қилмишни учун хизматдан четлатилганни билдирган. Саида Мирзиёева Бош прокуратура алоҳида назоратга олишини сўраган, Комил Алламжонов эса педофилларга кимёвий кастракция жазосини қўллаш таклиф қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+