platina.uz

Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура ва Рақамли технологиялар вазирлигига муҳим топшириқ берилди

Топшириққа кўра, улар 2023 йил 1 июлга қадар муҳим масала ижросини таъминлашга улгуриши шарт.
Жамият
23 март 2023 йил
Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура ва Рақамли технологиялар вазирлигига муҳим топшириқ берилди

Президент қарорига (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.) мувофиқ, судланганлик тамғасидан қутулиш янада осонлашди. Бунинг учун 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

б) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Қарорга мувофиқ, ушбу амалиётни жорий этиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўришга Ички ишлар вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура ва Рақамли технологиялар вазирлигига 2023 йил 1 июлга қадар муҳлат берилди.

Бунда нималарга эътибор берилади?

Биринчи навбатда
“Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимида қуйидаги маълумотлар автоматик равишда акс эттирилишини таъминлаш йўлга қўйилиши шарт:

  • Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали судда ихтиёрий тўланган жарималар, суд қарорларини ижро этишда юзага келадиган масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ материалларнинг кўрилиши ҳақидаги маълумотлар;
  • Мажбурий ижро бюроси ва Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали ундирилган жарималар ҳақидаги маълумотлар;
  • “Пробация ҳисоби” электрон базаси билан “Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика” ягона ахборот тизимини ўзаро интеграция қилиш орқали пробация ҳисобидан озод этилган шахслар ҳақидаги маълумотлар.

Халққа янада қулайлик яратиш мақсадида Президент қарори билан амалга татбиқ этилиши кутилаётган бу жараён пайсалга солинмай, белгиланган муддатларда амалга оширилади, деган умиддамиз.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+