platina.uz

“Амалда ишлайдиган одил судлов тизимини яратиш йўлида бирлашсак, куч бўламиз!” – Саида Мирзиёева

Хоразмдаги болалар уйининг уч нафар жабрланган қизларига хавфсизлик таъминланганлиги маълум бўлди. Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, “ошкоралик ва фуқаролик жамиятининг овозисиз эҳтимол, атрофда бўлаётган воқелардан ожизларча бехабар бўлиб қолардик”.
Жамият
2 апрель 2023 йил
“Амалда ишлайдиган одил судлов тизимини яратиш йўлида бирлашсак, куч бўламиз!” – Саида Мирзиёева

Президент администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева Хоразмдаги болалар уйининг уч нафар жабрланган қизларининг хавфсизлиги таъминланганини маълум қилди.

"Уларнинг хавфсизлиги, руҳий ва жисмоний тикланиши ҳозирда устувор масала. Шу билан бир вақтда бу каби вазиятларда ҳаракат қилиш ва, энг асосийси, уларнинг олдини олиш тизимини яратиш устида ишлашимиз керак. Қонунларни қатъийлаштириш ва зўравонликка мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди. Барча даражаларда.

Бу вазиятда менга умид бағишлайдиган бирдан-бир жиҳат борки, у ҳам бўлса ошкоралик ва фуқаролик жамиятининг овози. Эҳтимол, бусиз атрофда бўлаётган воқеалардан ожизларча бехабар бўлиб қолардик.

Зўравонлик доим бўлган, лекин айнан ҳозир очиқлик туфайли ушбу ҳодиса ҳақида баланд овоз билан гапиряпмиз ва бунга қарши курашиш учун реал ресурсларимиз пайдо бўлди.

Ўзбекистон сўз ва медиа эркинлиги борасида зиммасига олган мажбуриятлари, бу жараён барча учун жуда оғриқли кечаётган бўлса-да, ўз мевасини бермоқда. Тизим бир кунда барпо этилиб қолмайди, бу узоқ йўл ва манфаатлар курашидир. Ва бугун муаммоларни эркин кўтараётган овоз ҳар қачонгидан ҳам баланд янграмоқда.

Бефарқ бўлмай, бу кейс юзасидан фуқаролик позициясини билдирган барча ОАВ ва фаолларга миннатдорлик билдираман. Амалда ишлайдиган одил судлов тизимини яратиш йўлида бирлашсак, куч бўламиз", - деди Мирзиёева.

Аввалроқ мазкур ҳолат бўйича Адлия қилмишни қоралаган, Олий СУД протест учун шикояти киритилмаганни маълум қилган, ФВВ эса аллақачон тизим ходими қилмишни учун хизматдан четлатилганни билдирган. Саида Мирзиёева Бош прокуратура алоҳида назоратга олишини сўраган, Комил Алламжонов эса педофилларга кимёвий кастракция жазосини қўллаш таклиф қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+