Тошкент ҳокими ўзи имзолаган қарорни 4 кун ўтиб бекор қилди

Бекор бўлган ҳужжатга кўра, тарғибот гуруҳи таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор эди. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам бериши керак эди.
Шунингдек, гуруҳлар таркибига:
- ҳоким маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев;
- Тошкент шаҳри тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Рахат Набиева;
- Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш ва тарғибот гуруҳларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Омила Арипова;
- "Миллий тикланиш" партияси Тошкент шаҳри кенгаши раиси Отабек Жиянбоев;
- халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши депутати Тошпўлат Матибоев;
- Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов ва бошқалар ҳам киритилганди.
Ҳужжатнинг бекор қилиниш сабаби ҳозирча номаълум.