platina.uz

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда – мутахассислар

Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошланган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан.
Жамият
30 март 2023 йил
Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этмоқда – мутахассислар

Март ойи таҳлилларига кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари ўтказган таҳлил натижалари шуни кўрсатган.

Маълумки, ўтган йил хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошланган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаганди. OLX.uz маълумотлар базасига кўра, ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 АҚШ долларига чиққанди. Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар феврал ойидагига нисбатан 2% пасайган ва 411 АҚШ долларини ташкил этган.

Таҳлил натижаларига кўра, ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган. 3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 АҚШ долларини ташкил этган. Таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+