platina.uz

Андижонда субсидиянинг баҳоси 3 600 АҚШ долларими?

Янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан 2 та хонадон сотиб олиш учун субсидия ажратилишида 3 600 АҚШ доллари талаб қилинди.
Жамият
30 март 2023 йил
Андижонда субсидиянинг баҳоси 3 600 АҚШ долларими?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказди.

Унда фуқаро Х.Х. фуқаролар М.Я. ва М.М.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Андижон шаҳар, “Гумбаз” МФЙ ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардан 2 та хонадон сотиб олишлари учун субсидия ажратилишида ёрдам бериши эвазига 3 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+