platina.uz

Айрим тоифа шахсларга бензин сотиб олиш харажатларини бир қисмини қоплаш соддалаштирилди

Шунингдек, компенсация олувчи шахс бошқа шахсга автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома берган тақдирда компенсация тўловини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.
Жамият
29 март 2023 йил
Айрим тоифа шахсларга бензин сотиб олиш харажатларини бир қисмини қоплаш соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамaсининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори билан айрим тоифа шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларини бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган ойлик пул компенсацияни тайинлаш ва тўлаш тартиби соддлаштирилди.

Даставвал киритилган ўзгартиришларга тўхталишдан олдин кимлар ушбу компенсация пул тўловини олиш ҳуқуқига эга эканлигига тўхталиб ўтамиз.

Қуйидаги тўрт тоифадаги шахслар компенсация олиш ҳуқуқига эга:

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.

Киритилган ўзгартиришларга кўра компенсация пулини олиш учун фуқаролар томонидан қуйидаги ҳужжатларни пенсия ва нафақа тайинлайдиган органга тақдим қилиш тартиби бекор қилинди:

ариза берувчининг паспорт нусхаси, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари, ариза берувчига тегишли бўлган автомототранспорт воситаси даврий техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида белги қўйилган техник паспорти нусхаси ва автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома нусхаси.

Эндиликда ушбу ҳужжатлар фуқаролардан талаб қилиб олинмасдан пенсия ва нафақа тайинлайдиган орган томонидан мустақил равишда тегишли ахборот тизимларидан олинган ҳолда компенсация тайинланиши белгиланди.

Шунингдек, компенсация олувчи шахс бошқа шахсга автомототранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома берган тақдирда компенсация тўловини тўхтатиш тартиби бекор қилинди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+