Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россияга ютқазиб қўйди
Мазкур беллашувда терма жамоанинг бир нечта футболчилари иштирок этмади.
Спорт
28 март 2023 йил
Бугун, 28 март куни Тошкент шаҳридаги "Жар" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.
Ўйинда ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров янги футболчиларга имконият берди.
Ушбу баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Россия жамоаси сафида голларга Иван Зазвонкин ва Павел Мелешин муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров шогирдлари Тошкент мезбонлик қилган Осиё чемпионатида зафар қучганди.
Президент томонидан терма жамоа барча аъзоларига автомобил топширилгани ҳақида хабар бергандик.