platina.uz

Тошкентда раҳбарининг қарийб 4 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи ушланди

У тижорат банки филиалидан МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча маблағларни ўзига аванс сифатида ҳисоблаган ва пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.
Жамият
26 март 2023 йил
Тошкентда раҳбарининг қарийб 4 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи ушланди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида корхона бош ҳисобчиси раҳбарининг 3,9 миллиард сўмини ўзлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “С.Г.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-мижоз дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 миллиард сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаган ва пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+