platina.uz

Самарқандда икки кишини Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Муқаддам судланган аёл ушбу хизмати эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг доллардан жами 24 минг доллар миқдорида пул талаб қилган. Ушбу сўралган пулдан 4 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далилллар билан ушланди.
Жамият
26 март 2023 йил
Самарқандда икки кишини Канадага юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Самарқандда 24 минг АҚШ доллари эвазига икки кишини Канада давлатига юбормоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот сайти хабар берди.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тадбир давомида, 1974 йилда Тойлоқ туманида туғилган, муқаддам судланган, ҳозирда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ўзининг яқин алоқадаги ҳамтовоғи билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига кирган ҳолда у ва унинг қариндошини Канада давлатига юборишни ваъда қилган ҳамда ушбу "хизматлари" эвазига ҳар бир фуқаро учун 12 минг АҚШ долларидан жами 24 минг АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.

Ж.Ш. ушбу сўралган пулдан 4 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далилллар билан қўлга олинган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+