platina.uz
Жаҳон

Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони 24 тага етган.
Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Ер юзида вабо касаллигининг тарқалиш хавфи жуда юқори. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

“2023 йил 11 февралдан глобал вазият ёмонлашмоқда. Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони яна 4 тага кўпайиб, жами 24 тага етди”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида.

Вабодан жабр кўрган давлатларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ минтақасида жойлашган. Мутахассислар март ойида кузатиладиган "Фредди" тропик циклони туфайли энди Малави ва Мозамбикда вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда.

Ўз навбатида, халқаро экспертлар вабога чалинганлар ўртасида ўлим даражаси сезиларли даражада ортганини маълум қилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid