Педагоглар учун муҳим хушхабар
Ҳукумат 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ҳамда пенсияга чиқишига 5 йил қолган педагоглар учун муҳим қарор қабул қилди.
Жамият
23 март 2023 йил

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
- ️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;
- ️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.