Афғонистонда 4 балли зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 22.03.2023 йил, Тошкент вақти билан 00:02 да (21.03.2023 йил, Гринвич бўйича 19:02 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,03 градус шимолий кенглик; 72,87 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 100 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 566 км жанубий-шарқда.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилгани ҳақида хабар бергандик.




