"Қамчиқ” довонида фавқулодда ҳодиса содир бўлди
ФВВ хабар беришича, "Қамчиқ" довонида нефть маҳсулоти ортилган махсус юк машинаси ағдарилиб кетган. Йўлни нефт маҳсулотидан тозалаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча бир томонлама тўхтатилган.
Жамият
21 март 2023 йил
Бугун, 21-март куни А-373 автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони қисмидан ўтган 198 километрида "МАН" русумли нефть маҳсулотлари ортилган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бир муддат йўл ёпилган. Йўлни нефть маҳсулотидан тозалаш мақсадида автомобиллар ҳаракати вақтинча бир томонлама тўхтатилган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин содир бўлмаган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг 3 та махсус техникаси етиб бориб, ЙПХ ходимлари ҳамкорлигида ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда.
"Вазият тўлиқ назоратга олинган", - дейилади хабарда.