Қорақалпоғистон қишлоқларини ривожлантиришга 200 млн. доллар ажратилди

Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги мониторинг миссияси доирасида ИТБ делегацияси раҳбари Вахю Вижаянтонинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ва БМТТД вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Қорақалпоғистоннинг мақсадли ҳудудларида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасининг бориши ва лойиҳа ташаббусларини амалга оширишдаги муаммоларни муҳокама қилдилар.
Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий аҳолининг фаол иштироки орқали қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришдан иборат. Лойиҳани амалга ошириш учун ИТБ жами 200 миллион доллар ажратди.
МАЪЛУМОТ УЧУН: Бугунги кунга қадар лойиҳа 113 та Қишлоқни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқди. Улардан 31 таси Қорақалпоғистоннинг 5 та туманидаги 160 та ижтимоий инфратузилма объектларини яхшилашга қаратилган.




