platina.uz
Жамият

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

Янги тайинланганлардан бирининг мутахассислиги иқтисодчи, иккинчисиники эса муҳандис-ҳуқуқшунос.
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди. Бу хақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2018 йилдан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Шунингдек, Исмоилов Фарходжон Вохобович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

У 1970 йил Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 1997 йилда Фарғона политехника институтини, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институти тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳандис, ҳуқуқшунос.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid