platina.uz

Конституциявий суд: “Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар йўқ!”

Конституциявий суд раисининг айтишича, Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади.
Жамият
13 март 2023 йил
Конституциявий суд: “Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар йўқ!”

Бугун Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Конституциявий суднинг қайд этилишича, Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмаган

Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг айтишича, Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади.

Шунингдек, Конституцияни янгилашга оид қонунни президент имзолаши кўзда тутилмаган. Сенат маъқуллаши керак.

Конституциявий ўзгаришлар референдум натижалари эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+