Бугун Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради

Бугун 13 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.




