platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 март куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари БАА Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, ушбу мамлакатнинг дўст халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбатда кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо, инвестициялар, инновация ва юксак технологиялар, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва транспорт соҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-БАА муносабатларида жадал ривожланиш кузатилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми икки баробарга кўпайди. Ўзбекистонда 240 та қўшма корхона фаолият юритмоқда, лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошди.

Нефть-кимё, озиқ-овқат саноати, инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида, тоғ-кон ва металлургия тармоқларида янги кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда молиявий-техник ҳамкорлик ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришдан икки мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Ўзбекистон ва БАА етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid