Ўзбекистон ва Қозоғистон олий таълим ҳамда ундан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Жамият
11 март 2023 йил
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 10 март куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.