Конституция янгиланяпти, у қабул қилинган кун ҳам ўзгарадими?
Бир йилдан буён муҳокама қилинган янгиланаётган Конституция лойиҳаси ҳақида сўнгги қарорларга ниҳоят яқин келдик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кеча бошланиб бугун якунига етган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокамаси тарихий йиғилиш дея баҳоланди. Ана шу тарихий йиғилиш якунига кўра депутатлар 3 муҳим қарорни қабул қилишди:
1. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси маъқулланди.
2. Референдумни 2023 йил 30 апрель - якшанба куни ўтказиш белгиланди.
3. Лойиҳанинг амалдаги Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш учун Конституциявий судга юборилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон ТОЖИЕВнинг маълум қилишича, Конституция қабул қилинган кун анъанавий 8 декабрлигича қолади.