Депутатлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди.
Жамият
10 март 2023 йил
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 10 март куни бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Конституцияси тўғрисидаги қонунни янги таҳрирда қабул қилди.
Шунингдек, депутатлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум санасини 2023 йил 30 апрель деб белгилаш ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судининг хулосасини олиш тўғрисидаги масала ҳам қўллаб-қувватланди.