Бугун депутатлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш хақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда
Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз: Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқишилиши, фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олиниши ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилишини маълум қилганди.