Бугун Тошкентнинг бир нечта туманида газ ўчирилади
Юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари ва қувурларини таъмирлаш ҳамда электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари оширилиши сабаб айрим худудларда газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
Жамият
10 март 2023 йил
Таъмирлаш ва электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари сабабли бугун Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш пунктлари ва қувурларини таъмирлаш ҳамда электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари амалга оширилиши сабабли бугун, 10 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар қуйидаги ҳудудларнинг газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод тумани:
- 2-Толариқ ва Бунёдкор кўчаларида газ босими пасаяди;
- Фарғона ва ЎзБУМ кўчаларидаги 6 та кўп қаватли уйлардаги 160 та;
- Фарғона йўли кўчасидаги 20 та;
- ЎзБУМ кўчаси 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 100 та;
- «Ассалом соҳил» мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйлардаги жами 620 та;
- «Обод макон» МФЙдаги 21 та кўп қаватли уйлардаги 1 100 та;
- «А.Яссавий», «Бойсун», «Маърифат», «Ширинобод» МФЙлари ҳудудидаги 3 500 та аҳоли;
- Баку кўчасида шиша цехи, «Жўрабек» МФЙ ҳудудидаги иссиқхоналарда.
Миробод тумани:
- «Файзобод», ва «Оқ Уй» МФЙларидаги жами 1 300 та уй хўжаликларида;
- Юқорида кўрсатилган МФЙлар ҳудудидаги 56 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари;
- «Файзиобод» МФЙ ҳудудидаги музқаймоқ цехи, қоғоз ишлаб чиқариш цехи, «Гофра продакшн», «Рута» оилавий корхонаси;
- Файзиобод ЙПХ биноси, Марҳабо меҳмонхонаси;
- Маиший хизмат кўрсатиш 2 та, Темир йўл омборхонаси, Божхона омборхонаси;
- «Оқ уй» МФЙ, Отчопар кўчасидаги газ қуйиш шохобчаси, 2 та новвойхона,
- «Қўйлиқ Ота» МФЙдаги жами 300 та уй хўжаликларида ҳамда 10 та улгуржи истеъмолчиларда.
Бектемир тумани:
- «Нурафшон» МФЙдаги жами 70 та уй хўжаликларида.
Учтепа тумани:
- «Фозилтепа» МФЙдаги жами 220 та уй хўжаликларида ҳамда ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади.