platina.uz
Мақола

18 миллиондан ортиқ ёшларимиз учун хушхабар

Энди таълим олишдан тортиб бандлик масаласигача –  барчаси Бош Қомус билан кафолатланади. Бу эса мазкур масалаларга, айниқса, ёшларнинг иш билан таъминланиши борасида кўп тўқнаш келинадиган айрим масъуллар ва мансабдорлар томонидан пайсалга солиш каби  ҳолатларга ҳеч қандай сабаб ва баҳоналарга ўрин қолдирмайди!
18 миллиондан ортиқ ёшларимиз учун хушхабар


Янгиланаётган Конституция лойиҳасида 18 миллиондан ортиқ ёшларимиз масалаларига ҳам эътибор берилиб, уларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти эканлиги белгиланмоқда. Бир сўз билан айтганда, Бош қомусимизда ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда.
Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли
ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, ёшларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш давлатнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда. Бу эса ёш авлод ҳаётини яхшилаш, улар орзу-интилишларини рўёбга чиқариш ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун улкан имконият яратади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid