platina.uz

Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда

Маълум қилинишича, Янгиланаётган Конституцияда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда.
Сиёсат
9 март 2023 йил
Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда

Янгиланаётган Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Бунда фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари уй-жой билан таъминланиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсонга муносиб яшашини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши, фуқароларнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат ҳисобидан олишга ҳақлилиги ва бошқалар белгиланмоқда. Бошқача айтганда, ижтимоий давлатга хос бўлган барча элементлар Конституциямизда акс эттирилмоқда.
Шунингдек, муҳокама жараёнида қайд этилишича, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қоидалар янада такомиллаштирилган. Жумладан, давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароит яратиши, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиши, зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлаши мустаҳкамланмоқда.

Эслатиб ўтамиз: айни пайтда Қонунчилик палатасида аҳолининг 220 мингдан зиёд таклифлари асосида Янгиланаётган Конституциянинг муҳокамаси бўлиб ўтаётгани ҳақида аввалроқ хабар қилгандик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+