Қилмиши овоза бўлган Самарқанд “электросет”нинг Юридик бўлим бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали юридик бўлими бошлиғи И.С. эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд ҳудудий филиалида қатор масалалар муҳокама этилди. Муҳокамаларда жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Алвар Гайбуллаев, вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов, ИИБ ва қатор корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Кун тартибидаги масалалар доирасида ижтимоий тармоқларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали Юридик бўлими бошлиғи И. С.нинг сўзлари дея жойлаштирилган, кўплаб салбий фикрлар ва эътирозларга сабаб бўлган видео лавҳа ҳам муҳокама этилди. Томонлар фикрлари эшитилди. Одоб-ахлоқ меъёрлари ва функционал вазифалар доирасида амалга оширилиши зарур бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Муҳокама якунида АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сўзга чиқиб, юридик бўлим бошлиғи С. И.С жамиятнинг Самарқанд ҳудудий филиали директори буйруғи билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди. Шунингдек, муҳокамада ҳудудий филиал директори ўринбосари Г.Сайдуллаеванинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга йўллаган мурожаати доирасида, масалага ҳуқуқий баҳо берилиши билдирилди.