
Жамият
Қилмиши овоза бўлган Самарқанд “электросет”нинг Юридик бўлим бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Самарқанд ҳудудий филиали юристи шу ерда директор ўринбосари сифатида ишловчи аёлни тўшакка таклиф қилгани, рози бўлмаса, унга қарши жиноят иши очиш билан қўрқитгани акс этган видеоҳавола тарқалганди. Вилоят ҳокими ўтказган йиғилишда юрист ишдан олинди. Аёлнинг мурожаати ўрганилмоқда.