Ўзбекистондаги барча "заправка"ларда электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил қилинади

- 2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилиши;
- халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилиши;
- 2023–2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари “K–SAVDO” ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилади.
- тадбиркорларга электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортларни қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;
- транспортларни қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.
- электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;
- асосий фаолият тури транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;
- транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;
- хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.




