platina.uz

Андижон ва Жиззахда газ ҳисоблаш ускуналарини талон-торож қилган ҳудудгаз мансабдорлари қўлга тушди

Жамият
19 декабрь 2022 йил
Андижон ва Жиззахда газ ҳисоблаш ускуналарини талон-торож қилган ҳудудгаз мансабдорлари қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу филиалнинг Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар 839 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Sharof Rashidov tumangaz” газ таъминот бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлим мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+