platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

 Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Ҳозирда БМТ иштирокида Ўзбекистонда 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. 

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева БМТ қароргоҳида Антониу Гутерриш билан мулоқот ўтказди.

​Президент Администрацияси раҳбари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби билан учрашди. Унда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

​Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман,- деди С.Мирзиёева.

​Мамлакатимиз ва БМТ институтлари ўртасидаги муносабатлар бугун аниқ кўрсаткичлар билан мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирги вақтда ташкилот тузилмалари иштирокида юртимизда умумий қиймати 293 миллион долларлик 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу дастурлар соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби энг муҳим йўналишларни қамраб олган.

​Президент Администрацияси раҳбарининг Антониу Гутерриш билан мулоқоти Ўзбекистоннинг БМТ майдонида дунё миқёсидаги долзарб чақириқларга янгича ғоялар билан жавоб бериш, глобал муаммоларга амалий ечим топиш бўйича қатъий интилишини намоён этади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid