platina.uz
Жамият

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг расмий муносабатидан ходимлар яна норози

Тошкентда ойлик маошининг кечикаётганидан шикоят қилган ҳайдовчилар норозилиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, ташкилот расмий баёнот берди. 

"Тошшаҳартрансхизмат"нинг расмий муносабатидан ходимлар яна норози

Куни кеча ойлик берилмаётганидан норози бўлган ҳайдовчилар яна видеочиқиш қилди.

Уларга кўра, тизимда коррупция авж олган ва тарқалган видеолардан сўнг ҳайдовчиларга нисбатан босим бошланган.

​Куни кеча Тошкентда ойлик маошининг кечикаётганидан шикоят қилган ҳайдовчилар норозилиги акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач, ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" расмий баёнот бериб, ойлик маошлар махсус график асосида тўлаб борилаётганини, эътирозлар ўрганиб чиқилишини билдирганди.

​Айни пайтда эса яна ҳайдовчиларнинг янги видеомурожаатлари тарқалмоқда: улар бу расмий муносабатдан ҳам норози.

​Мурожаатчиларнинг айтишича, 18-автобус бекатида коррупция авж олган. Хусусан, айрим шахсларга маълум миқдорда (450 минг сўм атрофида) пул берса, маош 14–15 миллион сўм бўлиб чиқиши, акс ҳолда бу сумма 8–9 миллион сўмга тушириб юборилишини айтиб, норозилик билдиришган. Қолаверса, тарқалган видеолардан сўнг, ходимларга нисбатан босим ва таҳдидлар кўпайгани айтилмоқда.

​Platina.uz ҳолат бўйича Транспорт вазирлигининг матбуот котиби Наврўз Аширматов билан боғланди. Масъулга кўра ҳозирда "Тошшаҳартрансхизмат"да хизмат текшируви бошланган. Platina.uz масалани ўрганишда давом этади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid