platina.uz
Иқтисод

“Қўнғирот – Қораўзак – Тахиатош” йўналиши Қорақалпоғистоннинг “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айланади

Президент мутасаддиларга 1 октябргача беш йиллик дастур ишлаб чиқиб, инвесторлар учун 1 гигаватт қувватли барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш топширди.

“Қўнғирот – Қораўзак – Тахиатош” йўналиши Қорақалпоғистоннинг “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айланади

Президентимиз Қорақалпоғистонда ер, қазилма бойликлар, қуёш ва шамол энергияси, катта яйловлар мавжудлигини қайд этди.

Ана шу имкониятлар асосида “ресурсдан тайёр маҳсулотгача” бўлган занжирни қамраб оладиган янги саноат ва инвестиция харитаси яратилади.

“Қўнғирот – Қораўзак – Тахиатош” йўналиши Қорақалпоғистоннинг “яшил саноат йўлаги” – “интеллектуал иқтисодиёт учбурчаги”га айланади.

Сунъий интеллект ва дата марказ лойиҳалари учун ташкил этилган махсус зонада 8 миллиард долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади.

Мутасаддиларга 1 октябргача беш йиллик дастур ишлаб чиқиб, инвесторлар учун 1 гигаватт қувватли барқарор электр таъминотини йўлга қўйиш топширилди.

Уч йилда Нукус шаҳри, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахиатошда 1,5 минг юқори даромадли иш ўрни яратиш, булутли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида йиллик экспортни 600 миллион долларга етказиш вазифаси белгиланди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid