platina.uz
Сиёсат

Президентнинг Корея Республикасига ташрифи якунланди

Сеулда муҳим учрашувлар ўтказилди. Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми доирасида қўшма лойиҳалар ишга туширилди ва қурилиши бошланди, салмоқли келишувлар пакети имзоланди.

Президентнинг Корея Республикасига ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан Сеул шаҳрида ўтказилган тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик ва Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг етакчи компаниялари ҳамда молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми доирасида қўшма лойиҳалар ишга туширилди ва қурилиши бошланди, салмоқли келишувлар пакети имзоланди.

Давлатимиз раҳбари биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этиб, ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистон Президенти ушбу форматдаги биринчи бизнес саммитда ҳам сўзга чиқди.

Ташриф доирасида Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди.

Тадбирлар якунлангач, аэропортда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid