platina.uz
Сиёсат

The Chosun газетасида Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилинди

Мақолада давлатлар ўртасидаги тарихий алоқалар ва иқтисодий ҳамкорлик ютуқлари алоҳида таъкидланган. Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми беш баробар ошди. Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестицияси ҳажми 8 миллиард доллардан ортди. 

The Chosun газетасида Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилинди

The Chosun газетасида Шавкат Мирзиёевнинг мақоласи эълон қилинди.

"Ўзбекистон ва Корея Республикаси: ўзгаришлар даврида келажак сари интилаётган ҳамкорлик" номли мақолада тарихий алоқалар ҳақида ҳам алоҳида сўз боради.

Қадим замонларда бир-биридан узоқ масофалар ажратиб турган Марказий Осиё ва Корея ярим ороли халқлари жаҳон савдо йўллари чорраҳаларида, уларнинг энг муҳими бўлган Буюк ипак йўлида учрашган.

Бундай алоқаларнинг қимматли далили сифатида Самарқанддаги машҳур Афросиёб саройидаги ноёб деворий суратларни келтириш мумкин. Унда ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги қадимий давлат ҳукмдори ҳузурига Ғарб ва Шарқ мамлакатларидан келган дипломатик делегациялар тасвирланган.

Кейинги асрларда ҳам халқларимизнинг тақдир йўли бир неча бор яқиндан туташган. Бу нафақат бошланган глобал маданий алмашинув жараёнида, балки ХХ асрнинг энг драматик ва кескин бурилиш даврларида ҳам намоён бўлди. Ана шундай оғир синовларни енгиб ўтишда одамларнинг ўзаро кўмаги ва ҳамжиҳатлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Бугун эса Ўзбекистон Марказий Осиёда Корея Республикасининг энг яқин ва ишончли савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланиб улгурди. Бозор жадал суръатда кенгайиб бормоқда. Корея технологиялари ва инвестициялари эса аниқ натижа бериб, янги ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий ечимларни жорий этиш ва ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Корейс бизнесининг энг йирик конгломератлари — Samsung, LG, Hyundai, KIA, KOGAS, Lotte, Youngone, Bomi ва бошқа кўплаб компаниялар Ўзбекистон бозорида яхши танилган.

Сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми беш баробар ошди. Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами инвестицияси ҳажми 8 миллиард доллардан ортди. Айни пайтда мамлакатимизда 700 дан зиёд қўшма корхона ва лойиҳалар фаолият юритмоқда. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея эксимбанки ва жамғармалари билан кўп йиллик самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар билан бирга лойиҳалар портфели 3,5 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Президентга кўра, Ўзбекистон учун Корея Республикаси билан муносабатлар “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ва марказида инсон, унинг қадр-қиммати, ҳуқуқ ва имкониятлари турган замонавий, очиқ ва тараққий этган давлат — янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳамкорликнинг сунъий интеллект, стратегик аҳамиятга эга материаллар ва ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш, робототехника, электр транспорти, биофармацевтика, замонавий кимё, “ақлли” қишлоқ хўжалиги ва интеллектуал шаҳарлар каби соҳалари биз учун алоҳида истиқболли кўринмоқда.

Шавкат Мирзиёев Президент Ли Чжэ Мённинг Кореялараро мулоқотни қайта тиклаш, Корея ярим оролида мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қаратилган ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлашини билдирган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid