platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Президент Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. 

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябр кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Сеул шаҳрида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперацияни чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Президентимиз биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади. Унда савдо, инвестициялар, инфратузилма, рақамли трансформация, илм-фан, технологиялар ва бошқа кўплаб соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Тадбир якунлари бўйича Сеул декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid