platina.uz
Жамият

Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

​Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади. 

Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади.

​Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.

​Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.

​SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан "Розиман" деб муносабат билдириши ёки "Эътирозим бор" деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

​Мурожаатларни кузатиб боришнинг соддалаштирилган 5 босқичли тартиби

1.​Фуқаро SMSда келтирилган ҳавола орқали pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетига киради.

2.​У ерда фуқаро ўз мурожаатининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиб туриши мумкин.

​3.Мурожаати ўрганилиб, жавоб берилса, ўша заҳоти фуқаронинг pm.gov.uz сайтида рўйхатдан ўтган телефон рақамига махсус ҳаволаси бор SMS-хабарнома юборилади.

4.​Фуқаро SMSни очиб, ҳавола орқали pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетига киради, мурожаатига юборилган жавоб билан танишади ва ўзи фикрини билдириш имкониятига эга бўлади.

​5. Агар фуқаро ўзига юборилган жавобдан қониқиш ҳосил қилса (ёки муаммоси ҳал этилган бўлса), "Розиман" деган тугмани босади. Агар жавобдан қониқмаса ёки масаласи ижобий ечим топмаган бўлса, "Эътирозим бор" деган тугмани босади. Бунда мурожаат ижрога қайтарилади ва қайта кўриб чиқилади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid