platina.uz
Сиёсат

Президентнинг байрам табригидан ўрин олган асосий фикрлар

​2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш режа қилинган эди. Бу вазифа шу йилнинг ўзида ортиғи билан амалга оширилиб, даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш уддаланди. 

Президентнинг байрам табригидан ўрин олган асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақиллик байрами табригидан ўрин олган асосий фикрлари ээълон қилинди.

Президент табригидан асосий фикрлар:

​Буюк истиқлолимизнинг илдизлари уч минг йилдан зиёд бўлган давлатчилик анъаналаримиз ва қадимий цивилизациямиз тарихига бориб тақалади;

​Мустақиллик, энг аввало, бизга шону шарафимизни, муқаддас динимизни, она тилимизни, унутилаётган миллий қадриятларимизни қайтариб берди;

​ Бугунги эркин ҳаёт учун жонини фидо қилган улуғ аждодларимиз, жадидлар хотирасига таъзим бажо келтирамиз;

​Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини эҳтиром билан ёд этамиз;

​Ислоҳотларни бошлаган биринчи кунларданоқ халқнинг қалбига қулоқ солдик, аҳолининг дардига дармон бўлишни мақсад қилдик;

​«Пахта қуллиги», «мажбурий меҳнат ва болалар меҳнати», «конвертация чеклови», «прописка» каби одамларни йиллар давомида қийнаб келган муаммоларга барҳам бердик;

​Ҳар бир инсон эркин ва фаровон яшайдиган жамиятни барпо этиш учун кейинги 10 йилда тинимсиз изландик, қаттиқ меҳнат қилдик. Ўзбекистонни дунёга кенг очдик;

​2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказишни режа қилган эдик. Бу вазифани шу йилнинг ўзида ортиғи билан амалга оширамиз ва даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кирамиз;

​Бугунги кунда камбағаллик даражасини 2017 йилдаги 35 фоиздан 4 фоизга туширишга эришдик. 10 миллион нафар инсоннинг турмуш сифати яхшиланди;

​Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабаларининг ярмидан кўпини қизлар ва аёллар ташкил этади. Билимли қизлар — билимли оила, билимли авлод, маърифатли жамият деганидир;

​Таълим билан бир қаторда илм-фан, замонавий технология ва инновацияларни ҳам тараққиётимизнинг ҳал қилувчи омили деб биламиз;

Менинг ниятим: Ўзбекистон технология соҳаларида жаҳонга илғор ташаббусларни таклиф қиладиган марказга айланиши зарур.

Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдаги 66,4 ёшдан 2025 йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир;

​Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади;

​Келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастурни амалга оширамиз;

​Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат бўлади;

​Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтамиз. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради;

​ 2030 йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади;

​Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади;

​ Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз;

​Маҳалла жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантирилади;

​Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўп қиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз;

​Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб этса, эртага бундан ҳам кучли бўламиз;

​ Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ;

​Матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid