platina.uz
Жамият

Таиланддан психоактив ва кучли таъсир қилувчи моддалар олиб келган шахс ушланди

Тошкент туманида эса таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган кофелар аниқланди. 

Таиланддан психоактив ва кучли таъсир қилувчи моддалар олиб келган шахс ушланди

Таркибида психоактив ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди.

​ДХХ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “Бангкок – Тошкент” йўналишида учиб келган фуқаронинг юклари тегишли тартибда рентген аппарати орқали текширувдан ўтказилди.

​Натижада юклар орасида шубҳали озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, улар очиб кўрилди.

​Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам судланган мазкур шахс турли озиқ-овқат маҳсулотлари ниқоби остида 978 гр каннабис мойи ва таркибида психоактив модда бўлган тахминий оғирлиги 500 гр. ни ташкил этувчи қўзиқоринларни келгусида сотиш мақсадида олиб келган.

​Бошқа ҳолатда эса Тошкент тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Damas” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона вилоятининг Олтиариқ ҳамда Учкўприк туманларида яшовчи, 1987 ва 1989 йилларда туғилган 2 нафар шахсга тегишли полиэтилен пакетларда таркибида “Сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 12 992 дона кофе маҳсулотлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

​Аниқланишича, улар қўшни республикадан олиб келинган ушбу маҳсулотларни келгусида Фарғона вилоятида сотмоқчи бўлишган.

​Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid