Шавкат Мирзиёев жарималарни танқид қилди
Президентга кўра, масъуллар жарималарни камайтириш бўйича таклифлар бериши керак, уларнинг онги ва тафаккури ўзгариши лозим.

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга қўлланилаётган жарималарни кескин танқид қилди.
"322 йўналишда молиявий жарима қўллаш ваколати бор. Энди савол туғилади: қайсидир раҳбар жариманинг тадбиркор фаолиятига таъсирини ўрганяптими?
Биз жарима солганимиз, ишлатмай қўйганимиз билан қанча одам ишсиз қоляпти, қанча экспорт бўлмаяпти?" —дея савол қўйди давлат раҳбари.
Президентга кўра, масъуллар жарималарни камайтириш бўйича таклифлар бериши керак, уларнинг онги ва тафаккури ўзгариши лозим.
Аввалроқ Президент ҳокимларни инфляция бўйича жиддий танқид қилганди.
Вилоят ҳокимлари йил бошида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликка ваъда берган, аммо Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовдан бошқа биронта раҳбар бунга эриша олмаган.
