platina.uz
Сиёсат

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Вилоятда айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани учун 1 сўм ҳам фойда солиғи тўламаган. Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғи тўламасдан, фақат ҚҚСНИ чегириб юрган.

Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Солиқ тушумлари бўйича ҳам мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Йил бошидан солиқ тушуми 27 фоизга кўпайиб, 130 триллион сўмдан ошди.

Лекин қўшимча тушум бўйича йиллик режа атиги 40 фоизга бажарилган. Бу 12 триллион сўмни ташкил этади. Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари солиқ тушуми бўйича корхоналар билан етарли ишламаётгани танқид қилинди.

Бухоро вилояти мисолида айланмаси 100 миллион сўмдан юқори бўлган 162 та корхона кетма-кет уч йил фаолиятини зарар билан якунлагани учун 1 сўм ҳам фойда солиғи тўламагани айтилди.

Шунингдек, 1,5 мингта корхона қўшилган қиймат солиғи тўламасдан, фақат ҚҚСНИ чегириб юргани қайд этилди. Шу боис, Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедов лавозимидан озод этилди.

1 июльдан 498 та йирик солиқ тўловчи корхонадан солиқ ундириш ваколати вилоятларга тушириб берилгани қайд этилиб, энди бирорта баҳонага ўрин қолмагани таъкидланди. Вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, вилоят солиқ раҳбарларига мазкур корхоналар билан яқиндан ишлаб, солиқлар тўлиқ ҳажмда йиғилишини таъминлаш топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid