platina.uz
Сиёсат

Музаффар Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Музаффар Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Камилов илгари Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва бошқа лавозимларда ишлаган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid