platina.uz
Жамият

Президент Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар билан танишди

Янги Сергели кўчасида 24/7 режимида ишлайдиган туризм, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 18,7 миллиард сўмни ташкил этади. Кўчанинг 2,1 километр қисмининг инфратузилмаси тўлиқ яхшиланиб, савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олади. 

Президент Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июл куни Сергели туманининг Иттифоқ маҳалласидаги Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолияти билан танишди.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси кам харажат билан кўп иш ўрни яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва ҳудудлар қиёфасини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Тошкент шаҳрида бу борада катта имкониятлар бор.

Янги Сергели кўчасида ташкил этилган 24/7 режимида ишлайдиган туризм, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари аҳолига қулай шароит яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари очишга хизмат қилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 18,7 миллиард сўмни ташкил этади. Кўчанинг 2,1 километр қисмининг инфратузилмаси тўлиқ яхшиланиб, савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар хизматларни ўз ичига олган куну тун фаолият юритадиган ҳудудга айлантирилди.

Аҳоли дам олиши ва соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 дан ортиқ болалар майдончаси, 8 та воркаут зонаси, китоб дўкони ҳамда нуронийлар маскани ташкил этилди.

Ҳудуд атрофидаги 4 та маҳаллада 21 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Янги Сергели кўчасидан кунига ўртача 15-20 мингта автотранспорт воситаси ҳаракатланади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига 1,2 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

Лойиҳа доирасида 250 дан ортиқ янги иш ўрни очилди. 95 та мавжуд тадбиркорлик субъектининг фаолияти кенгайтирилиб, 22 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари маҳалла бўйлаб юриб, миллий меъморий услубда таъмирланган хонадонлар, ободонлаштирилган кўчалар ва аҳоли учун яратилган қулайликлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва фуқаролар билан самимий мулоқот қилди.

Президентимиз амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигига қандай таъсир кўрсатаётгани билан қизиқди. Маҳалла фаоллари бу ўзгаришлар аҳоли кайфиятига, турмуш тарзи ва даромадига ижобий таъсир кўрсатаётганини, ҳудуднинг қиёфаси ҳам, одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам ўзгараётганини таъкидлади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid