platina.uz
Жамият

Президент ОАВ ходимларига табрик йўллади

Соҳада хусусий сектор улуши ошди. Ҳозирги кунда қарийб 2,7 мингта оммавий ахборот воситаларининг 67 фоизи, ноширлик субъектларининг 90 фоиздан ортиғи, матбаа корхоналарининг 83 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келган. 

Президент ОАВ ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади.

Бу йил ушбу қутлуғ айём миллий матбуотимиз асоси – жадид боболаримиз томонидан “Тараққий” газетаси ташкил этилганига 120 йил, юртимизда радиоэшиттиришлар илк бор тажриба тариқасида узатилганига 100 йил тўлган кунларда нишонланаётгани унга алоҳида шукуҳ бағишламоқда.

Яратилган мустаҳкам ҳуқуқий асос, берилган имтиёз ва преференциялар натижасида соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, унинг таркибида хусусий секторнинг улуши йилдан йилга ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда қарийб 2 минг 700 та оммавий ахборот воситаларининг 67 фоизи, ноширлик субъектларининг 90 фоиздан ортиғи, матбаа корхоналарининг 83 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жорий йилда нашриётларнинг ишлаб чиқариш қуввати ўтган йилга нисбатан икки баробар ортиб, ўртача 15 минг номдаги жами 60 миллиондан ортиқ нусхада китоблар нашр этилди.

Ахборот оқими кескин ортиб, дипфейк технологиялари кенг тарқалаётган бугунги даврда манбаларнинг ишончли эканига алоҳида эътибор қаратиш мамлакатимизда ҳам муҳим кўникмага айланди. Қисқа вақтда турли медиа лойиҳалар орқали 10 минг ёшни қамраб оладиган замонавий таълим тизими шакллантирилди.

Президент Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини такомиллаштириш, унинг нуфузини ошириш ва ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини кенгайтириш зарурлигини маълум қилди.

"Мен мамлакат раҳбари сифатида миллий оммавий ахборот воситаларимиз давлат ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини бажариш баробарида халқимизни умуммиллий манфаатлар асосида бирлаштирадиган, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган қудратли маънавий кучга айланиши учун барча ёрдам ва кўмакни кўрсатишга доимо тайёрман", дея таъкидлайди президент ўз табригида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid